Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулидир. Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар. Уларнинг қулоқлари бор, эшита олмаслар, Бурунлари бор, ҳидлай олмаслар. Уларнинг қўллари бор, сеза олмаслар, Оёқлари бор, юра олмаслар, Бўғизларидан овоз чиқара олмаслар. Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар. Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди. Ҳунарманд ясаган бутнинг қиёфасиними?! Ахир, уста бутни олтин билан қоплаган. Унга кумуш занжирлар ясаб берган. Ундай қилишга қурби етмаган эса Чиримайдиган ёғоч топади. Моҳир устани ёллаб, Йиқилиб тушмайдиган бут ясаттиради. Бут ясайдиганларнинг ҳаммаси ҳеч нарсадайдир. Хуш кўрган бутлари ҳеч фойда келтирмайди. Ўша бутларнинг гувоҳлари кўр, жоҳилдир. Шунинг учун улар шарманда бўлиб қолади! Ахир, ким фойдасиз худоларнинг тасвирларини ясайди?! Ҳали ўша бутпараст дўстларнинг ҳаммаси шарманда бўлади. Бут тайёрловчиларга қаранг. Улар ҳам оддий одамлар–ку! Қани, ҳаммаси тўплансин! Улар қўрқувга тушиб, биргаликда шармандаю шармисор бўлади. Бут ясайдиган темирчи асбобини олади. Буюмни кўмир чўғи устида қиздиради. Болғаси билан уни ясайди. Қўлининг кучи билан ишлайди. Қорни очиб, ҳолдан тояди. Ташналикдан силласи қурийди. Дурадгор ип билан ёғочни ўлчайди. Хоҳлаган шаклини чизиб олиб, ранда билан ишлов беради. Уни инсон шаклида ясайди. Унга инсон чиройини беради–да, саждагоҳга ўрнатади. Ўрмонда сарв, эман дарахтларини танлайди. У ўзи учун садр дарахтларидан кесиб олади. Ёки қарағай дарахтини ўтқазади. Ёмғир эса ўша дарахтни ўстиради. Кейин булар одамга ўтин бўлади. Одам ёғочнинг баъзиларини олиб исинади. Баъзиларини эса ёқиб, нон ёпади. Яна ўзига худо ҳам ясаб, унга сажда қилади. Бут ясаб, унга мук тушиб, таъзим қилади! У ўтинларнинг ярмини ёқади. Оловда гўшт пишириб, қорнини тўйдиради. Исиниб бўлгач: «Оҳ, оҳ, исиниб олдим, оловнинг тафтидан жоним ором оляпти», дейди. Ёғочнинг қолганидан эса худосини, ўзининг бутини ясайди. «Мени ўзинг қутқар, ахир, сен менинг худойимсан!» деб бутга ибодат қилади, мук тушиб сажда этади. Улар ҳеч нарсани билмайдилар, тушунмайдилар. Кўзларию юракларида тўсиқ бор, улар кўрмайди, тушунмайди. Бирортаси ҳам ўйлаб кўрмайди. «Ўтиннинг бир қисмини ёқдим. Оловида нон ёпдим, гўшт пишириб едим. Энди қолганидан жирканч нарса ясайманми?! Ёғоч ғўласига таъзим қиламанми?!» деб айтишга ақл–идрок йўқ. Эҳ, кул ейдиганлар! Алданган қалби уни адаштиради. У ўз жонини қутқара олмайди. «Қўлимдаги шу нарса сохта–ку!» деб ўзига айтмайди. Мана, одамлар ҳамёндан тилла чиқарадилар. Кумушни тарозиларда тортадилар. Уста ёллаб, худо ясаттирадилар. Улар ўша худосига таъзим қиладилар. Ҳа, унга сажда қиладилар. Ўша худосини опичлаб олиб кетадилар, Уни жойига ўрнатиб, турғизиб қўядилар. У жойидан қимирламай тураверади. Кимдир унга ёлворганда, жавоб бермайди, Машаққатидан халос қила олмайди. Халқларнинг удумлари беҳуда! Улар ўрмондан дарахт кесади, Ҳунарманд болтаси билан унга шакл бериб, Инсон ясаган бутдан не фойда?! Санамнинг фойдаси борми ёлғондан бошқа?! Нега одам ўзи ясаган нарсасига умидини боғлайди?! Нега тили йўқ бир бутни ясайди?! Ҳолингизга вой, эй бир парча ёғочга «Уйғон!» деганлар! Ҳолингизга вой, эй тилсиз тошга «Тур!» деб ёлворганлар! Бут сизга тўғри йўл кўрсатармиди?! Олтину кумуш билан қопланган бутнинг жони бормиди?! Улар Павлусни ушлаб, Арёпагус кенгашига олиб бордилар ва шундай дедилар: “Сен ўргатаётган янги таълимот нима эканини биз ҳам билишимиз мумкинми?
Выбор основного перевода