Эй Эгам, қашшоқлар еб тўядилар, Сенга юз бурганлар Сени мадҳ қиладилар, Улар дунё тургунча турсинлар!
Ҳатто йиртқич шерлар овқатсиз, Улар очликдан азоб чекади. Эгамизга юз бурганлардан эса Фаровонлик айрилмайди.
Сен қўлингни очиб, Жамики жонзотнинг истагини қондирасан.
Очларни неъматлар ила тўйдирди, Бойларни эса қуруқ жўнатди.