Мана, ҳаммаси кўз ўнгимда ёзиб қўйилган. Мен жим турмайман, уларни жазолайман. Қилмишларига яраша уларга тўлиқ қайтараман.
Уларни ўзларининг гуноҳлари учун Ҳамда оталарининг гуноҳлари учун жазолайман, — демоқда Эгамиз. — Ахир, улар тоғларда тутатқилар тутатдилар, Тепаликларда Мени ҳақорат қилдилар. Шу боис қилмишларига яраша Уларга жазосини бераман.”