Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо ёлғизларни хонадонга жойлаштиради, Асирларни роҳатга, эркинликка олиб чиқади, Исёнкорлар эса қақраган ерга эга бўлади. Эй Эгам, мен Сенинг қулингман, Чўрингнинг ўғлиман, Ўзинг кишанлардан мени озод қилгансан. Мазлумларга адолат қилади, Очларга У нон беради. Асирларни озод қилувчи Эгамиздир. Маҳбусларга: «Чиқинглар!» демоқдаман. Зулматдагиларга: «Кўрининглар!» деб айтмоқдаман. Йўл бўйида улар ўтлоқлар топади, Тап–тақир қирлар уларнинг яйлови бўлади. Бу эса Иброҳимнинг қизи, ахир! Шайтон ўн саккиз йилдан бери уни боғлаб қўйган эди. Уни Шаббат куни кишанларидан озод қилиш наҳотки мумкин бўлмаса?! Бирдан Эгамизнинг фариштаси зоҳир бўлиб, ҳужрада нур порлаб кетди. Фаришта Бутруснинг ёнбошига туртиб, уйғотди ва: “Тезда ўрнингдан тур!” деди. Шунда кишанлар Бутруснинг билакларидан тушиб кетди. Бирдан шундай қаттиқ зилзила юз бердики, қамоқхонанинг пойдевори ларзага келди, шу заҳоти ҳамма эшиклар очилиб, маҳбусларнинг кишанлари ечилиб кетди.
Выбор основного перевода