Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир замин устунлари, Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. Фосиқларнинг болалари қўзиларга ўхшаб сакрайдилар, Фарзандлари ўйнаб–кулиб юраверадилар. Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради, Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой беради, Ўз халқининг шаҳзодалари билан бирга ўтқазади. Бефарзанд аёлни ўз уйида У шарафлайди, Унга фарзанд ато этиб, бахтиёр қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Выбор основного перевода