Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лут Зўвар томондаги Иордан водийсининг серҳосил текисликларига қаради. Ҳамма ёқ серсув, гўё Эгамиз яратган боққа ва Мисрнинг ажойиб ерларига ўхшарди. Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарларини вайрон қилмасдан олдин водий шунақа эди. Ана шу бешта шоҳ иттифоқ тузиб, Сиддим водийсида кучларини бирлаштиргандилар. (Сиддим водийси ҳозирги Ўлик денгиздир.) Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди. Ёнаётган олтингугурт бу шаҳарлар қаторида водийдаги ҳамма шаҳарларни аҳолисию ўт–ўланлари билан бирга қириб ташлади. Лутнинг ортидан хотини келаётган эди. Хотини орқасига қараган эди, туз устунига айланиб қолди. Кейинги куни эрталаб Иброҳим Эгамиз билан гаплашган жойга қайтиб борди. Садўм, Ғамўра ва бутун водийга қараб, у ерлардан тутун кўтарилаётганини кўрди. Бу манзара гўё тандирдан чиқаётган тутунни эслатарди. Бутун юртни олтингугурт ва туз куйдириб ташлаган бўлади. У ерга ҳеч нима экиб бўлмайди, ҳеч нарса унмайди, ҳеч қандай ўт ўсмайди. Юртингиз Эгамиз ғазаб устида йўқ қилган Садўм, Ғамўра, Адма ва Завўйим шаҳарларига ўхшаб қолади. Бундай одам саҳродаги бутадай бўлади, Фаровон ҳаёт кўрмайди. Чўлнинг қақроқ жойларида, Шўр босган бўм–бўш ерларда яшайди. Хароб бўлди экинзорлар, Мотам тутаётир далалар. Буғдой бошоқлари қовжираб қолди, Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади, Зайтун мойи ҳам тамом қуриди. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.”
Выбор основного перевода