Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгамиз Худо, бизларни қутқар, Халқлар орасидан бизни тўплаб ол, Ўзинг муқаддассан, Сенга шукур айтайлик, Мадҳга лойиқ ишларинг билан фахрланайлик. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман. Шимолга: «Уларни бер», дейман. Жанубга: «Уларни ушлаб қолма», деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин. Мана, улар узоқлардан келади. Қаранг, улар шимолдан, ғарбдан, Синим юртидан ҳам келади.” Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен уларни шимолдан олиб келаман, Дунёнинг тўрт бурчагидан йиғиб оламан. Ораларида кўру чўлоқлар бўлади, Ҳомиладор аёллару тўлғоқ тутаётганлар бўлади. Катта бир жамоа бўлиб, бу ерга қайтиб келишади. Эй халқлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар, Денгиз ортидаги юртларда шундай эълон қилинглар: “Эгамиз Исроил халқини тарқатиб юборди, Аммо энди уни қайта йиғиб олади, Чўпон сурувини қўриқлагандай, Эгамиз Исроилни қўриқлайди.” Мен уларни ғанимларнинг юртларидан олиб чиққанимда, халқлар муқаддаслигимни кўришади. Эгаси Худо Мен эканлигимни халқим билиб олади. Гарчи Мен уларни ўзга юртларга тарқатиб юборган бўлсам–да, уларни она юртига қайтариб олиб келаман. Халқимдан биронтаси ҳам бегона юртда қолиб кетмайди.
Выбор основного перевода