Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Орқангга қайтиб бориб, халқимнинг ҳукмдори Ҳизқиёга шу хабарни етказ: «Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Сенга соғлигингни қайтараман. Учинчи куни Менинг уйимга чиқасан. Сендан мадад сўраб ёлвордим, эй Эгам Худо, Менга Сен бердинг шифо. Ҳамма гуноҳларимни У кечиради, Барча хасталикларимга У шифо беради. Юсуфнинг сўзлари бажо бўладиган вақт келгунча, Эгамизнинг каломи Юсуфни синади. Худо амрларини ер юзига юборади, Унинг айтган сўзлари тез ёйилади. Каломини юбориб, Эгамиз музларни эритади, Шамолини эсдириб, сувлар оқизади. Юзбоши шундай деди: — Ҳазрат! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади.
Выбор основного перевода