Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар уларда ақл бўлса эди, тушунарди, Оқибати нима бўлишини биларди. Жамики одамзод қўрқиб қолади, Худонинг ишларини улар эълон қилади, Худонинг қилганлари ҳақида ўйлаб кўради. Мен Эгамиздан сўрадим: — Эй Эгам, нечун бу юрт шу қадар вайрон бўлиб кетди? Нечун саҳро каби ҳувиллаб қолди? У ерда биронта ҳам сайёҳ кўринмайди. Қайси фаросатли одамнинг бунга ақли етади?! Сен буларни ким орқали халққа етказасан? Бу қувғинлар туфайли кўп одамлар тозаланиб, покланади, аммо фосиқлар фосиқлигини давом эттираверади. Фосиқларнинг биронтаси ҳам буни тушунмайди, донолар эса буларнинг барчасини англаб оладилар. Эй Эфрайим, Мен бутларингга асло ўхшамайман! Сенинг ибодатларингга жавоб бераман, Сенга ғамхўрлик қиламан. Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман, Олган мўл ҳосилингнинг манбаидирман.”
Выбор основного перевода