Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен биродарингиз Юҳанноман. Исонинг азоблари, Унинг Шоҳлиги ва сабр–тоқатини баҳам кўрган шеригингизман. Мен Худонинг каломини ваъз қилиб, Исо ҳақида гувоҳлик берганим учун Патмос оролига сургун қилинганман. Аждарҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат қилган ва Исонинг шаҳодатига содиқ қолган одамлардир. Сўнг қурбонгоҳ олдидан яна бошқа бир фаришта келди. У қурбонгоҳдаги олов учун масъул эди. У ўткир ўроқли фариштага баланд овозда хитоб қилди: “Ўткир ўроғингни ишга сол. Ердаги узум бошларини йиғ. Ахир, узум пишиб бўлди.” Қурбонгоҳдан шундай бир овоз эшитилди: “Ҳа, Қодир Худо — Эгамиз! Сенинг ҳукмларинг ҳақ ва адолатлидир.” Бундан сўнг, мен тахтларни ва тахтларда ўтирганларни кўрдим. Худо тахтларда ўтирганларни оқлаган эди. Улар Исо ҳақидаги шаҳодати ва Худонинг сўзи туфайли боши олинганларнинг жонлари эди. Улар махлуққа ва унинг тасвирига сажда қилмаганлар, пешаналари ва қўлларига унинг тамғасини бостирмаганлар. Улар тирилиб, Масиҳ билан минг йил ҳукмронлик қилдилар.
Выбор основного перевода