Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди беш–олтитамизни, Садўм шаҳрининг ҳолига тушар эдик, Ғамўра шаҳридай хонавайрон бўлардик. Худди шунга ўхшаб, ҳозир ҳам Худога содиқ қолганлар бор, чунки улар Худонинг инояти бўйича танланганлар. Худога содиқ қолган бу одамларни Худо биз билан бирга баркамол қилишни истади. Чунки У бизни ҳам ўйлаган ҳолда аълороқ режани тайёрлаб қўйганди. Ғолиб келганлар улар сингари, шундай оқ кийим киядилар. Мен уларнинг номларини ҳаёт китобидан ўчирмайман, Отам Худо ва Унинг фаришталари олдида номларини тан оламан. Сенга маслаҳат бераман: бойишинг учун Мендан оловда тобланган олтинни сотиб ол. Шармандали яланғочлигингни ёпиш учун эгнингга оқ кийим, кўришинг учун кўзларингга суртадиган малҳамни Мендан сотиб ол. Тахтнинг теварагида яна йигирма тўртта тахт турарди. Бу тахтларда оқ кийим кийган, бошларида олтин тожлари бўлган йигирма тўрт нафар оқсоқол ўтирар эди. Шундан кейин мен саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломонни кўрдим. Турли хил халқ, қабила, элату миллатларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида туришарди. Ҳаммасининг эгнида оқ либос, қўлларида пальма дарахти шохлари бор эди. Оқсоқоллардан бири мендан сўради: — Оқ либос кийган бу одамлар ким? Улар қаердан келганлар? Оппоқ, топ–тоза, майин зиғир либос кийган самовий қўшинлар оқ отларда Чавандозга эргашиб боришарди.
Выбор основного перевода