Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Замин шоҳлари Эгамизга Ва У танлаган шоҳга қарши саф тортадилар. Ҳукмдорлар фитна қўзғаб, шундай дейдилар: Шоҳлар тўпландилар, Биргалашиб Сион тоғига қарши юрдилар. Эгамдан қўрқиб қочинглар, Қоянинг ичига кириб олинглар, Тупроқ остига яширининглар, Эгамнинг улуғворлиги буюкдир! Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Кириб кетар қоялардаги ғорларга. Унинг буюк улуғворлигидан Яширинар ердаги чуқурларга. Ҳа, Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Қоялардаги ғорларга кириб кетар. Унинг буюк улуғворлигидан Чўққиларнинг ёриқларига яширинар. Ўша куни Эгамиз юқоридаги самовий кучларга, Пастдаги замин шоҳларига жазо беради. Бу юртда аслзодалар йўқ энди, У ердан бирорта шоҳ чиқмайди, Барча шаҳзодалари йўқ бўлиб кетади. Отлиқ ва камонкашлар ҳайқириғидан Ҳар бир шаҳар аҳолиси қочиб қолади. Улар чакалакзорлар оралаб югуришади, Қояларга чиқиб, ораларига яшириниб олишади. Ҳамма шаҳарлар ҳувиллаб қолади, У ерларда яшайдиган одам бўлмайди.
Выбор основного перевода