Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар рўза тутишса ҳам, Мен уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Менга атаб қурбонликлар куйдиришса ҳам, дон назрларини олиб келишса ҳам қабул қилмайман. Аксинча, уларни қаҳатчилик, уруш ва ўлат орқали қириб ташлайман. Эгамиз демоқда: “Уларнинг бошига тўрт хил балою офатни келтираман: улар қиличдан ҳалок бўлишади, жасадларини итлар судрайди, қушлар ва ёввойи ҳайвонлар уларни ғажиб ташлайди. Халқингизнинг учдан бир қисми ўлату қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Иккинчи қисми жангда, шаҳар ташқарисида қирилиб кетади. Қолган қисмини эса Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб таъқиб қиламан. Мен сизларни қаҳатчиликка гирифтор қиламан, устингизга ёввойи ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни фарзандларингиздан жудо қилади. Юртингизда ўлат ва қотиллик ҳукм суради, Мен сизларга қарши душман қиличини яланғочлайман. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим.” Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлар ва ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар дастидан ва ўлатдан нобуд бўладилар! Уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ўша хароб шаҳарларда яшаб юрган одамларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўладилар. Бепоён далаларда бўлганларни ёввойи ҳайвонлар ғажиб ташлайди. Қалъаларда ва ғорларда бўлганлар эса ўлатдан нобуд бўладилар. Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир. Денгиз ўзидаги ўликларни берди, ўлим ҳам, ўликлар диёри ҳам ўзларидаги ўликларни берди. Ҳар бир киши қилмишига яраша ҳукм этилди. Ўлим ва ўликлар диёри олов кўлига ташланди. Мана бу олов кўли иккинчи ўлимдир.
Выбор основного перевода