Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Юнон халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.” Эй Эгам, наҳотки ғазаблансанг дарёлардан?! Наҳот Сенинг жаҳлинг чиқса ирмоқлардан?! Ёки Сенинг қасдинг бормиди денгиздан?! Шунинг учун отларингни чоптирасанми, Зафарли жанг араваларингга миниб оласанми?! Сен ғилофдан чиқарасан камонингни, Ўқларга тўлдирасан ўқдонингни. Дарёлар билан ёрасан ер юзини. Кечаси мен қизғиш от минган Эгамизнинг фариштасини кўрдим. У кичик жарликда мирта буталари орасида тўхтаб турарди. Унинг орқасида эса қизғиш, жигар ранг ва оқ отлар минган чавандозлар бор эди. учинчи аравани оқ, тўртинчи аравани эса ола–була отлар тортиб келаётган эди. Бу отларнинг ҳаммаси кучли эди. Қора отли арава шимолга боради. Оқ отлиси эса унинг орқасидан кетади. Ола–була отли арава жанубга боради. Берилган кумуш ва олтиндан тож ясагин. Уни Ёҳузадах ўғли — олий руҳоний Ёшуанинг бошига кийгизгин–да, Шундан кейин мен бир оқ булутни кўрдим. Булут устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирганди. Унинг бошида олтин тож, қўлида ўткир ўроқ бор эди. Бундан кейин мен осмоннинг очилганини кўрдим. У ерда бир оқ от турар эди. Устидаги Чавандозни Содиқ ва Ҳақ деб чақиришарди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қиларди. Унинг кўзлари оташ алангасидай чақнарди. Бошида кўп тожлари бор эди. Пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилганди. Эгнидаги кийими қонга беланганди. Чавандозга “Худонинг Каломи” деб ном берилган эди. Оппоқ, топ–тоза, майин зиғир либос кийган самовий қўшинлар оқ отларда Чавандозга эргашиб боришарди. Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларни бошқаради. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқуридаги узумларни босиб эзади. Кийимининг сон қисмида: “шоҳларнинг Шоҳи, ҳукмдорларнинг Ҳукмдоридир” деган исм ёзилган.
Выбор основного перевода