Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой ўз нурини сочмайди. Ғазабим алангаланган кун Самони титратиб юборарман. Мен, Сарвари Оламнинг ғазабидан Замин қўзғалади ўз ўрнидан. Самодаги ҳамма юлдузлар чириб кетади, Осмон ўрама қоғоздай эшилиб кетади. Токдан қуриб тушган барглар сингари, Дарахтидан тўкилган анжир сингари, Самовий жисмлар тўкилиб кетади. Самоларга қора кийдираман, Қанорни уларнинг ёпинчиғи қиламан.” Сени даф қилганимда, осмонни тўсиб қўяман, Юлдузларни зулматга чўктириб юбораман. Қуёш юзини булут билан қоплайман, Ой нурини сўндираман. Бошинг узра порлаган Ҳамма осмон чироқларини ўчираман. Юртингни зулмат қучоғига отаман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Уларнинг олдида замин титрар, Осмону фалак қалтираб турар. Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр, Юлдузлар нури сўнар. Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.” Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади. Карнайнинг баланд садоси остида У фаришталарини ернинг тўрт томонига юборади. Улар дунёнинг бир бурчагидан тортиб, нариги бурчагигача танланган одамларни тўплаб олишади. Ўша кунларда, азоб–уқубатлардан кейин, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.» Қуёш, ой ва юлдузларда аломатлар пайдо бўлади. Денгизлар ва тўлқинлар шовқинидан халқлар саросимага тушиб, изтироб чекади. Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен осмонда мўъжизалар яратаман, Ерда аломатлар кўрсатаман: Қон, олов, қалин туман ҳосил қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради. Учинчи фаришта карнайини чалди. Шунда осмондан улкан бир юлдуз тушди. Машъала бўлиб ёнаётган бу юлдуз дарёларнинг учдан бир қисмига ва сув булоқларига тушди. Тўртинчи фаришта карнайини чалди. Қуёшнинг учдан бир қисми, ойнинг ва юлдузларнинг учдан бир қисми зарба еб, қоронғилашди. Натижада кундузнинг ҳам, туннинг ҳам учдан бир қисми ёруғликдан маҳрум бўлди. Бешинчи фаришта карнайини чалди. Шунда мен осмондан ерга тушган бир юлдузни кўрдим. Унга жаҳаннам қаърининг калити берилган эди. Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди.
Выбор основного перевода