Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Душман сипоҳларининг қалқони қизил, Жангчиларининг кийими алвон, Жанг куни аравалари оловдай чақнар, Беҳисоб найзалари бош узра тебраниб турар. Кечаси мен қизғиш от минган Эгамизнинг фариштасини кўрдим. У кичик жарликда мирта буталари орасида тўхтаб турарди. Унинг орқасида эса қизғиш, жигар ранг ва оқ отлар минган чавандозлар бор эди. Мен яна тепага қараб, иккита бронза тоғ орасидан чиқиб келаётган тўртта аравани кўрдим. Биринчи аравани қизғиш, иккинчи аравани эса қора отлар, учинчи аравани оқ, тўртинчи аравани эса ола–була отлар тортиб келаётган эди. Бу отларнинг ҳаммаси кучли эди. Мен билан гаплашаётган фариштадан: — Эй тўрам, булар нима? — деб сўрадим. Фаришта шундай жавоб берди: — Булар бутун олам Раббийсининг ҳузуридан чиқиб келаётган тўртта самовий руҳдир.
Выбор основного перевода