Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо огоҳлантирмай тоғларни ағдаради, Ғазаб алангасида уларни йиқитади. Ерни жойидан қўзғатиб, силкитади, Замин устунларини титратади. Самодаги ҳамма юлдузлар чириб кетади, Осмон ўрама қоғоздай эшилиб кетади. Токдан қуриб тушган барглар сингари, Дарахтидан тўкилган анжир сингари, Самовий жисмлар тўкилиб кетади. Биз қирларда бутларга сажда қилар эдик, Қаттиқ шовқин–сурон кўтарар эдик. Аммо ҳаммаси беҳуда экан. Ягона нажоткоримиз Сенсан, эй Эгамиз Худо. Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, Ҳамма қирлар ларзага келган эди. Ҳар бир орол ўрнидан жилди, тоғлар кўздан ғойиб бўлди. Кейин мен улкан бир оқ тахтни ва тахтда ўтирган Зотни кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, бироқ уларга яширингани жой топилмади.
Выбор основного перевода