Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди. Илон хотиндан: — Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими? — деб сўради. Илон эса хотинга: — Йўқ, ўлмайсизлар, — деди. Парвардигор Эгамиз илонга шундай деди: “Шу қилмишларинг учун Лаънати бўлгайсан барча жонзотлар орасида Ва жамики ёввойи ҳайвонлар орасида. Қорнинг билан судралиб юргайсан, Умринг бўйи тупроқ егайсан. Қандай қилиб тушиб кетдинг самодан, Эй Зуҳра юлдуз, Тонг ўғли?! Халқларни ерга улоқтирган эдинг! Ерга қулаб тушдинг–ку ўзинг! Ҳа, ўзингча айтган эдинг: «Мен чиқиб бораман самоларга, Тахтимни кўтараман Худонинг юлдузлари тепасига. Ўтираман худолар йиғиладиган тоғда, Шимолнинг энг чеккасида. Булутлар тепасига чиқиб бораман, Худойи Таолодай бўламан.» Аммо сен улоқтирилгансан ўликлар диёрига, Чуқурликнинг туб–тубига. Кўрганлар сенга тикилиб қолади, Кўнгилларида шундай ўй кечади: «Ўша одамми бу заминни титратган, Шоҳликларни ларзага солган?! Шуми оламни саҳрога айлантирган?! Шаҳарларни ер билан яксон қилган, Асирларни қўйиб юбормаган?!» Халқларнинг шоҳи бўлганларнинг ҳаммаси Муҳташам қабрларида ётибди. Аммо сен улоқтирилгансан Жирканч чирик новдадай қабрингдан. Тош чуқурга тушадиган жасадлар, Қиличдан қулаган жасадлар Бўлар сенинг кафанинг. Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса шайтон уни айблаб турган эди. Эгамиз шайтонга шундай деди: — Эй шайтон! Гапларингнинг ҳаммаси ёлғон! Мен Қуддусни танлаган Эгангман. Мен сенга айтаман, гапларинг ёлғон! Ахир, бу киши алангадан қутқарилган бир ўтин парчасидай эмасми?! Исо уларга деди: — Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим. Энди бу дунё ҳукм қилинади, бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори ҳайдаб чиқарилади. Шунда ўша одамни шайтонга топширинглар, токи унинг танаси ҳалокатга учрасин, руҳи эса Раббимиз Исо келган кунда халос бўлсин. Аммо Момо Ҳаво илоннинг ёлғон–яшиқларига ишониб, йўлдан озгани каби, сизларнинг ҳам ўй–хаёлларингиз бузилмасин. Мен сизлардан хавотирдаман, сизлар ўзингизни чин юракдан, самимийлик билан Масиҳга бағишлаганингизни унутиб қўясиз, деб қўрқаман. Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди.
Выбор основного перевода