Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фаришта йигирма бир кун давомида менга қаршилик кўрсатди. Мен у билан жанг қилиб ҳаяллаб қолганим учун, бош фаришталардан бири бўлган Микойил менга ёрдамга келди. — Сенинг олдингга нима учун келганимни биласанми ўзи? — деб сўради у. — Мен сенга Ҳақиқат китобида ёзилган нарсаларни айтиб бермоқчиман. Бундан сўнг мен қайтиб, Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фариштага қарши урушга чиқаман. Кейин Юнон шоҳлигини ҳимоя қилувчи фаришта билан жанг қиламан. Бу тўқнашувда Исроилни ҳимоя қилувчи Микойил фариштадан бошқа ёрдамчим йўқ. Эсингизда бўлса, бош фаришта Микойил иблис билан Мусонинг жасади борасида баҳслашганди. Аммо Микойил шунда ҳам иблисни ҳақоратлаб, ҳукм қилишга журъат этмади, у Худонинг ҳокимиятини эъзозлаган ҳолда, фақат: “Эгамнинг Ўзи сени ҳукм қилсин”, — деб айтган эди, холос. Фаришта аждарҳони тутиб олди. Иблис ва шайтон деб аталган бу алмисоқ илонни у минг йил муддатга кишанлаб қўйди.
Выбор основного перевода