Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шайтон шундай жавоб берди: — Аюб бекордан–бекорга Сендан қўрқармиди?! Унинг хонадонини, ўзини, бор нарсасини ҳимоя қиласан–ку! Ҳар бир қилган ишига барака берасан. Қара, унинг мол–қўйлари бутун юрт бўйлаб ёйилиб кетган. Ҳозир ундан бор нарсасини олиб қўйгин–чи! У юзингга қараб Сени лаънатлайди. Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса шайтон уни айблаб турган эди. Исо деди: — Шимўн, Шимўн! Мана, буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн талаб қилди. Худонинг танлаганларини ким айблай оларди?! Худонинг Ўзи уларни оқлайди–ку! Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.”
Выбор основного перевода