Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Эгамиз биз томонда бўлмаса эди, Ғанимларимиз бизга ҳужум қилганда, Улар бизга ғазабини сочганда, Бизни тириклайин ютган бўларди. Тўфон бизни гирдобига тортган бўларди, Сел бизни босиб олган бўларди. Пишқирган сувлар устимиздан босган бўларди.” — Шунинг учун Мен, Раббий, халқимга қарши Оссурия шоҳини ва унинг шонли лашкарини бошлаб келмоқдаман. Улар Фурот дарёсининг баҳайбат тўлқинлари кабидир. Ҳамма ирмоқлардан ошиб, ҳамма қирғоқлардан тошиб кетади. Сел каби Яҳудони босади, унинг бўғзига етиб келади. Шунга қарамай, Худо биз биландир! У ёйилган қанотлари паноҳида юртимизни омон сақлайди! Миср Нилдай ҳаддидан ошган, Сувлари тошқин дарёга ўхшаб қолган. Миср айтади: “Мен кўтарилиб, ер юзини қоплайман, Шаҳарларни вайрон қиламан, Аҳолисини қириб ташлайман.”
Выбор основного перевода