Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Темир хивчин ила уларни уриб эзасан, Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.»” Мана, Қуддус тўлғоқ тутмасдан олдин туғди, Тўлғоқ тутмай туриб, бир ўғил туғди. Дуо қилаётиб, улардан узоқлашиб бораверди ва осмонга кўтарилди. Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди. Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди. — Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади. Масиҳнинг ҳамма душманлари Унинг оёқлари остига пойандоз қилинмагунча, У ҳукмронлик қилиши керак. Масиҳга қарашли бир одамни биламан. Ўн тўрт йил олдин ўша одам ердан арши аълога кўтарилди. Баданда эдими ёки бадандан ташқарида эдими, билмайман, Худо билади. Улар халқларни темир хивчин ила бошқаришади. Сопол кўзани синдиргандай халқларни парчалашади. Отам Худо Менга ато қилган бу ҳокимият уларда бўлади.
Выбор основного перевода