Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундан кейин тундаги ваҳийда мен қўрқинчли, даҳшатли ва бениҳоя кучли бўлган тўртинчи махлуқни кўрдим. У ўз қурбонларини темир тишлари билан ғажиб, парчалаб ташларди. Қолдиқларини эса оёқлари билан босиб эзарди. Унинг ўнта шохи бўлгани учун, у олдинги махлуқлардан ажралиб турар эди. Аждарҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди. Тўсатдан мен денгиздан бир махлуқ чиқиб келганини кўрдим. Унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди. Ҳар бир шохига биттадан тож кийдирилган, ҳар бир бошига эса куфрона ном ёзилганди.
Выбор основного перевода