Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Мен, Эгангиз, Мисрликларни нима қилганимни кўргансизлар. Бургут ўз болаларини қанотлари устида кўтариб келтиргандай, Мен сизларни кўтариб, ҳузуримга олиб келганимни ҳам кўргансизлар. Эгамиздан умид қилганлар эса Янгидан куч олади, Бургут сингари парвоз қилади. Улар югуриб, чарчамайди, Юриб ҳам ҳеч толиқмайди. У куфр кетиб, Худойи Таолонинг азизларини аёвсиз эзади. Муқаддас байрамлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади. Худонинг азиз одамлари уч ярим йил давомида ўша ҳукмдорнинг зулми остида бўладилар. Зиғир либосли фаришта иккала қўлини осмонга чўзиб, барҳаёт Худонинг номи билан қасам ичганини ва шундай сўзлар айтганини эшитдим: — Бу қийинчиликлар уч ярим йил давом этади. Худога қарашли одамларнинг куч–қудрати тамомила йўқ қилингандан кейин, ўша қувғинларнинг барчаси ўз ниҳоясига етади. Эгамиз шундай дейди: “Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман, Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман. Ўша ерда узумзорларини қайтариб бераман, Охор сойлигини умид эшиги қиламан. Ўша ерда у Менга эргашади, Ёшлигида, Мисрдан чиққан чоғида эргашгандай ортимдан юради.” Аёл эса чўлга қочиб борди. У ерда 1260 кун давомида аёлга ғамхўрлик қилишсин деб, Худо махсус жой ҳозирлаб қўйган эди.
Выбор основного перевода