Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди! Бола яқинлашаётганда, жин уни ерга ағнатиб, қалтирата бошлади. Лекин Исо ёвуз руҳга дўқ уриб, болага шифо берди. Сўнг уни отасига топширди. Кун ёруғ экан, Мени Юборганнинг ишларини қилишимиз лозим. Ана тун келяпти, ўшанда ҳеч ким иш қила олмайди. Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди. Кейин мен бошим узра учиб кетаётган бир бургутни кўрдим. У баланд овозда шундай деганини эшитдим: “Ер юзида яшаётганларнинг ҳолига вой! Ҳолига вой! Ҳолига вой! Ахир, қолган учта фаришта ҳозир карнайларини чалишади.”
Выбор основного перевода