Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўлғоқ тутаётган аёл оғриқдан қичқиргандай, Тўлғониб, дод–фарёд қилгандай, Биз ҳам Сенинг олдингда шундай бўлдик, эй Эгамиз! Мана, Қуддус тўлғоқ тутмасдан олдин туғди, Тўлғоқ тутмай туриб, бир ўғил туғди. Ким бундай воқеани эшитган?! Ким бундай ҳодисани кўрган?! Хўш, юрт бир кунда пайдо бўладими?! Бир онда бутун бир халқ дунёга келадими?! Қаранг, тўлғоғи тутар–тутмас Қиз Қуддус ўғиллар туғди. “Туғадиган пайтгача олиб келаман–у, Туғишга куч бермайманми?! — демоқда Эгамиз. — Туғишга куч бераман–у, Бачадонни ёпиб қўяманми?!” — деб айтмоқда Худойингиз. Эй Қуддусни севадиганлар, Қуддус билан бирга севининг, Ҳаммангиз у билан бирга шодланинг. Эй Қуддус учун аза тутганлар, У билан бирга хурсанд бўлинг! Эй қиз Қуддус, Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?! Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?! Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан! Яланг қирларга бориб маскан қиласан! Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан. Бироқ у ерда сен нажот топасан, Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени. Болаларим, мен сизларни янгидан туғаётгандай, тўлғоқ азобидаман. Мақсадим шуки, сизларда Масиҳнинг табиати намоён бўлсин.
Выбор основного перевода