Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
— Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.” Бир куни гадой ўлиб қолибди, фаришталар уни Иброҳимнинг ёнига олиб кетибдилар. Кейин бой ҳам ўлиб, дафн қилинибди. Жаҳаннамда азоб чекаётган бой бошини кўтариб, узоқда Иброҳимни ва унинг ёнидаги Лазарни кўрибди. Сўнг шундай деб фарёд қилибди: — Эй Иброҳим ота! Менга раҳм қилиб Лазарни юборинг. У бармоғининг учини сувга ботириб, тилимга томизсин. Бу аланга ичида азоб чекяпман! Иброҳим унга шундай деб жавоб берибди: — Унутма, ўғлим, сен ҳаётлигингда ҳамма яхши нарсаларингни олиб бўлдинг, Лазар эса фақат ёмонлик кўрди. Энди у бу ерда тасалли топяпти, сен бўлсанг, азоб чекяпсан. Бундан ташқари, сен билан бизнинг орамизда тубсиз жарлик бор. Бу ердан сиз томонга ўтмоқчи бўлганлар ўта олмайдилар ва у ердан биз томонга ҳам ўтмайдилар. Махлуқ асир тушди. У билан бирга сохта пайғамбар ҳам асир олинди. Бу сохта пайғамбар махлуқнинг номидан мўъжизали аломатлар кўрсатганди, бу аломатлари билан махлуқнинг тамғасини олган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларни алдаган эди. Махлуқни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам олтингугурт ёнаётган олов кўлига тириклайин ташлашди. Уларни алдаган иблис олтингугуртли кўлга ташланади. Махлуқ ва сохта пайғамбар ҳам ўша кўлга ташланган эдилар. Улар кечаю кундуз, абадулабад у ерда азоб чекадилар. Ўлим ва ўликлар диёри олов кўлига ташланди. Мана бу олов кўли иккинчи ўлимдир. Исмлари ҳаёт китобида ёзилмаганларнинг ҳаммаси олов кўлига ташланди.
Выбор основного перевода