Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Изабел Илёсга чопар орқали шу хабарни етказди: “Пайғамбарларнинг жонини қандай олган бўлсанг, эртага шу вақтда мен ҳам сенинг жонингни олмасам, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин.” — Эй Парвардигори Олам — Эгам, Сен учун кўп жон куйдирган эдим, — деди Илёс. — Чунки Исроил халқи Сен билан қилган аҳддан қайтди, қурбонгоҳларингни бузди, пайғамбарларингни қиличдан ўтказди. Эй Эгам, Сенинг пайғамбарларингдан ёлғиз мен қолдим, холос. Энди жонимни олиш учун мени ҳам қидириб юрибдилар. Агар бу башоратларга ишонишни истасангизлар, Яҳё — келиши башорат қилинган Илёсдир. У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратига тўлиб, Раббимиз Масиҳдан олдин келади. Раббимизга тайёр бир халқни тақдим қилиш учун оталарнинг юракларини фарзандларига мойил қилади, итоатсизларнинг фикрини солиҳлар донолиги томон буради.
Выбор основного перевода