Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Лекин Мен сизларга айтаман: ўз яқинидан ҳатто ғазабланган одам ҳам ҳукм қилинади. Яқинини ҳақоратлаган одам олий маҳкамада жавоб беради. Яқинига: «Аҳмоқсан» деган одам эса, дўзах оловига ташланади. Борди–ю, ўнг кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни ўйиб олиб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга ташлангандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир. Агар ўнг қўлингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни кесиб ташлаб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга йўлиққандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир. Агар йўлдан озишингга қўлинг ёки оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташлаб, улоқтириб юбор. Икки қўл ёки икки оёқ билан абадий оловга ташлангандан кўра, майиб ёки чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир. Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб олиб, улоқтириб юбор. Икки кўзинг билан дўзах оловига тушгандан кўра, бир кўзинг билан абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир. Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: — Эй лаънатилар, кўзимдан йўқолинглар! Иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинглар! Шундай экан, дунёвий табиатингизни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қилинглар. Мана шулар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади! Сизлар ҳам бир вақтлар шундай одамларнинг йўлидан юриб, ўзингизни ўшалар каби тутардингизлар. Энди эса жаҳл, ғазаб, ёвузликларнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин. Бир–бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски табиатингизни, унинг ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар. Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда. Шу нуқтаи назардан энди на юнон бор, на яҳудий, на суннатли бор, на суннатсиз, на жоҳил бор, на маданиятсиз, на қул бор, на озод. Энг аҳамиятлиси Масиҳдир, У ҳамма биландир, ҳамма нарса Унинг қўли остидадир.
Выбор основного перевода