Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Шу вақтдан бошлаб, Исо шогирдларига қуйидагиларни очиқчасига тушунтира бошлади: “Мен Қуддусга бориб, йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлида кўп азоб чекаман. Мени ўлдиришади, лекин учинчи куни Мен тириламан.” — Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Инсон Ўғлини ўлимга маҳкум қиладилар. Сўнг ғайрияҳудийларга топширадилар. Ғайрияҳудийлар Уни ҳақоратлайдилар, қамчилайдилар ва хочга михлайдилар. Аммо учинчи куни У тирилади. Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.” — Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, ғайрияҳудийларга топширадилар. Ғайрияҳудийлар Уни ҳақорат қиладилар, юзига тупурадилар, қамчилайдилар ва Уни ўлдирадилар. Лекин учинчи куни У тирилади. Уни ғайрияҳудийларга тутиб берадилар. Уни масхаралаб ҳақорат қиладилар. Унга тупурадилар. Ғайрияҳудийлар Уни қамчилайдилар, кейин ўлдирадилар. Аммо учинчи куни У тирилади.” У сизга: “Инсон Ўғли гуноҳкор одамлар қўлига тутиб берилади, хочга михланади, учинчи куни эса тирилади”, деган эди–ку.
Выбор основного перевода