Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Эй Худойим! Нега мени тарк этдинг?! Нега мендан узоқдасан шу қадар?! Эй Худойим! Нечун менга нажот бермайсан?! Оҳу нолаларимни эшитмайсан?! Эй Худойим, кун бўйи илтижо қиламан, Сен эса жавоб бермайсан. Тун бўйи ёлвораман, Аммо менга тинчлик йўқ. Барибир Сен Муқаддас Худосан, Исроилнинг ҳамду саноси қуршаб олган тахтингни. Ота–боболаримнинг умиди Сенда эди, Сен уларга нажот бердинг. Улар Сенга нола қилиб, нажот топдилар, Улар Сенга ишониб, уялиб қолмадилар. Ахир, мен инсон эмас, бир қуртдирман. Одамлар ҳазар қилган, халқлар нафратланган. Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар: “Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар, Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.” Онам қорнидан Сен мени чиқарган эдинг, Онам бағрида Ўзинг мени омон сақлаган эдинг. Сенга таянаман туғилганимдан буён, Менинг Худойимсан онам дунёга келтиргандан буён. Мендан узоқ бўлмагин! Ахир, кулфат ёнгинамда–ку, Менга мадад бергувчи бирон кимса йўқ! Бир гала буқалар Мени қуршаб олган, Ҳа, Башан ўлкасининг кучли буқалари Мени ўраб олган. Ўкириб ўлжасини пора қиладиган шерга ўхшаб, Мен томон улар оғизларини катта очган. Ҳаётим сув каби тўкилди, Суякларим бўғинидан бўшашди, Юрагим мум каби ичимда эриб кетди. Мадорим қуриб, сопол парчасидай бўлиб қолдим, Тилим танглайимга ёпишиб қолди, Мени ўлим тўшагига ётқиздинг. Атрофимда кўппаклар изғийди, Бадкирдорлар тўдаси мени қуршаб олгандир, Қўлу оёқларимни улар илма–тешик қилади. Ҳамма суякларим кўриниб туради, Душманларим кўзларини чақчайтириб, Еб қўйгудек бўлади. Кийимларимни улар ўзаро бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган. Одамлар ундан нафратландилар, уни рад этдилар. У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди. Ҳамма ундан юз ўгирди, ундан ҳазар қилди. Биз уни одам қаторида санамадик. Шундан кейин Ҳироднинг ўзи ҳам аскарлари билан бирга Исони камситиб масхаралади. Унга шоҳона чопон кийдириб, Пилатнинг олдига қайтариб юборди. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб,
Выбор основного перевода