Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо болаларимизга қўл теккизсин деб, одамлар Унинг олдига болаларини олиб келишарди. Шогирдлар эса ўша одамларни койишарди. Исо буни кўрганда, ғазабланиб деди: — Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишларига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир. Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди. Кейин болаларни қучоқлаб, уларга қўл қўйиб, дуо қилди. Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин. Орангизда кимдир ўзини бу дунёда доно деб билса, ўзининг ақлсиз эканлигини тан олсин, шундагина у ҳақиқатан ҳам доно бўлади. Чунки бу дунёнинг донолиги Худонинг назарида ақлсизликдир. Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “У доноларни ўзларининг айёрликлари орқали тутиб олади.”
Выбор основного перевода