Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ким Мен томонда бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, сочади. Ким Мен томонда бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, сочади. Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Масиҳнинг душмани келишини эшитгансизлар. Мана, ҳозирдан Масиҳнинг кўп душманлари пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларда яшаётганимизни биламиз. Аслида, бу одамлар ўз орамиздан чиқдилар, аммо улар бизга тегишли бўлмаганлар. Шунинг учун бизни тарк этдилар. Агар бизга қарашли бўлганларида эди, биз билан қолган бўлар эдилар. Аммо чиқиб кетганларидан шуниси маълум бўлдики, биронтаси ҳам бизга қарашли эмас. Эй азизларим, менда Худонинг Руҳи бор деган ҳар қандай одамга ишониб кетаверманглар. Ҳар бир одамни синанглар, у Худодан ёки Худодан эмаслигини билинглар, чунки дунёда сохта пайғамбарлар кўпайиб кетган. Одамда Худонинг Руҳи борлигини шундан билиб олсангиз бўлади: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан оладиган ҳар бир одам Худодандир. Буни тан олмайдиган одам эса Худодан эмас. Бундай одамдаги руҳ Масиҳнинг душманида бўладиган руҳдир. Масиҳнинг душмани келиши ҳақида эшитгансизлар. Мана, унда бўладиган руҳ ҳозирданоқ шу дунёдадир. Сизлар эса, азиз болаларим, Худодансизлар ва сохта пайғамбарларни енгдингизлар. Ахир, ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устундир. Ўша сохта пайғамбарлар бу дунёдан, уларнинг гапи ҳам бу дунёга тегишли, шунинг учун дунё уларга қулоқ солади. Биз эса Худоданмиз. Худони таниган одам бизга қулоқ солади, Худодан бўлмаган эса қулоқ солмайди. Ҳақиқат Руҳи билан ёлғон руҳини биз ана шундан фарқлай оламиз.
Выбор основного перевода