Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо уйга кирганда, кўрлар Унинг ёнига келишди. Исо улардан сўради: — Сизларга шифо бера олишимга ишонасизларми? — Ҳа, Ҳазрат! — деб жавоб беришди улар. Шунда Исо уларнинг кўзларига қўлини теккизиб: — Сизларнинг ишончингизга яраша бўлсин, — деди. Исо уларга шундай деди: — Сизларга чинини айтайин, агар шубҳаланмай ишонсангиз, нафақат анжир дарахтини шу кўйга сола оласиз, балки мана бу тоққа: “Қўпорилиб, денгизга отил”, — десангиз, айтганингиз бўлади. Исо билан шогирдлари Ерихо шаҳрига келдилар. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганларида бир талай халойиқ уларга эргашди. Тимеюс ўғли Бартимеюс исмли бир кўр тиланчи йўл чеккасида ўтирган эди. У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади. Кўп одамлар эса: — Жим бўл! — деб унга дўқ қилишди. Лекин у: — Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! — деб янада қаттиқроқ бақирди. Исо тўхтаб: — Уни чақириб келинглар, — деди. Одамлар келиб, кўр одамга: — Дадил бўл, ўрнингдан тур. У сени чақиряпти, — деб айтишди. Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан сакраб турди–да, Исонинг ёнига келди. Исо ундан сўради: — Сен Мендан нима истайсан? — Устоз, кўзларим кўрсин! — деди кўр. Исо унга: — Боравер, ишончинг сени соғайтирди, — деди. Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Исонинг ортидан эргашиб кетди. Исо бунга жавобан деди: — Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил”, деса–ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади. Раббимиз шундай жавоб берди: “Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: — Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от, — десангиз, дарахт сизга бўйсунади. — Агар ишонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан, деб сенга айтмаганмидим?! — деди Исо.
Выбор основного перевода