Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Аёл Илёсга деди: — Мендан нима истайсиз, эй Худонинг одами? Сиз гуноҳларимни Худога эслатгани ва ўғлимнинг ўлимига сабабчи бўлгани келибсиз–да?! Шунда иблис келиб, Исони васвасага солмоқчи бўлиб деди: — Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошларга буюр, нонга айлансин! Улар шундай деб бақиришди: — Эй Худонинг Ўғли! Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми? Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? — Эй Носиралик Исо! Бизни тинч қўй! Сен бизни ҳалок қилгани келдингми? Сенинг кимлигингни биламан: Сен Худонинг Азизисан! У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. — Эй Носиралик Исо! Бизни тинч қўй! Сен бизни ҳалок қилгани келдингми?! Сенинг кимлигингни биламан: Сен Худонинг Азизисан! Лекин сиз душманларингизни севинг, уларга яхшилик қилинг, қайтариб беришини ўйламай, қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Худойи Таолонинг фарзандлари бўласизлар. Ахир, Унинг Ўзи ҳам ношукурларга ва фосиқларга меҳрибон–ку! Ўша одам Исони кўргач, қичқириб юборди. Ўзини Унинг оёқлари остига отиб, овози борича бақирди: — Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Ўтинаман, менга азоб берма! — деди. У Павлус билан бизга эргашиб, шундай деб бақирарди: “Манави одамлар Худойи Таолонинг қуллари! Улар сизларга нажот топиш йўлини эълон қиладилар.” Маликсидиқ — Салим шоҳи ва Худойи Таолонинг руҳонийси эди. Иброҳим тўртта шоҳни мағлуб этиб, қайтиб келаётганда, Маликсидиқ уни кутиб олгани чиқиб, дуо қилган эди.
Выбор основного перевода