Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Айрим одамлар Исонинг олдига зўрға гапирадиган бир кар одамни олиб келиб, унга қўл теккизишини сўрашди. Исо шундай деб турган ҳам эдики, синагога бошлиғининг уйидан кимдир келиб унга: — Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўя қолинг, — деди. Исо Шаббат куни хастага шифо бергани учун синагога бошлиғи аччиқланиб, оломонга шундай деди: — Ишлаш учун олти кун бор. Шифо топмоқчи бўлсангиз, Шаббатдан бошқа куни келинглар. Таврот ва Пайғамбарлар битикларидан қироат тугагач, синагоганинг йўлбошчилари: “Биродарлар, агар бизга бирор насиҳатингиз бўлса, марҳамат”, деб уларга хабар юбордилар. Синагоганинг қавмбошиси Криспус бутун хонадони билан Раббимиз Исога имон келтирди. Павлусдан Хушхабар эшитган Коринфликларнинг кўпчилиги ишониб, сувга чўмдирилдилар. Шунда оломон синагога қавмбошиси Состенисни тутиб олди–да, маҳкаманинг олдида уни калтаклади. Аммо Галлион буларнинг биронтасига эътибор бермади.
Выбор основного перевода