Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Исо юзбошининг бу гапини эшитиб, ҳайратланди. У орқасидан эргашиб келаётганларга деди: — Сизларга чинини айтайин: Мен Исроил халқи орасида бундай кучли имонга эга бўлган биронта одамни учратмадим. Кейин Исо юзбошига деди: — Боринг, сиз ишонганингиздай бўлсин. Юзбошининг хизматкори ўша заҳоти соғайиб кетди. Исо эса аёлга: — Ишончинг сени қутқарди, эсон–омон бор, — деди. Буни эшитган Исо синагога бошлиғи Яирга деди: — Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади. Исо шогирдларига деди: — Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг!
Выбор основного перевода