Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо ҳақидаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Турли–туман дарду иллатлардан қийналиб юрганларни, жинга чалинганларни, тутқаноқ ва шол касалига йўлиққанларнинг ҳаммасини Исонинг олдига келтиришарди. Исо уларнинг ҳаммасига шифо берарди. Исо ёвуз руҳдан: — Исминг нима? — деб сўради. — Исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз, — деб жавоб берди у. Воқеани кўрганлар эса ҳалиги одам жиндан қандай қутулгани ва чўчқалар билан нима рўй бергани ҳақида халққа сўзлаб беришди. Исо қайиққа тушди. Жиндан қутулган одам Исога: — Сиз билан кетай, — деб ёлворди.
Выбор основного перевода