Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да: — Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди. Исо у ерда ҳеч қандай мўъжиза кўрсата олмади. Фақатгина бирмунча беморларга қўл теккизиб, уларни соғайтирди. Айрим одамлар Исонинг олдига зўрға гапирадиган бир кар одамни олиб келиб, унга қўл теккизишини сўрашди. Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, шаҳардан етаклаб олиб чиқди. Сўнг кўзларига тупуриб, қўлларини унинг устига қўйди–да: — Бирон нарса кўряпсанми? — деб сўради. Шундан кейин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларига теккизди. Кўр одам кўзларини очиб қараса, соғайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди. Унга ваҳий келган. Ваҳийда у Ханониё деган одамнинг келишини кўрган. Унинг кўзлари очилиши учун сен унга қўлларингни қўясан. Шундай қилиб, Ханониё бориб, ўша уйга кирди. У Шоулга қўлини қўйиб, шундай деди: — Биродарим Шоул! Йўлингда сенга зоҳир бўлган Раббимиз Исо мени бу ерга юборди, токи сенинг кўзларинг очилсин, Муқаддас Руҳга тўлгин.
Выбор основного перевода