Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Борди–ю, аёлнинг тўшаги ёки ўтирган буюми устида бирон нарса бўлса, ўша нарсага теккан одам ҳам кечгача ҳаром бўлади. Агар эркак ҳайз кўрган аёл билан ётса, аёлнинг ҳаромлиги эркакка ўтган бўлади. Эркак ҳам етти кун давомида ҳаром бўлиб, у ётган ҳар бир тўшак ҳаром ҳисобланади. Агар аёлнинг ҳайз кўрган пайтдан ташқари қони келса ва бу аҳвол узоқ вақт давом этса ёки ҳайз кўрган даври чўзилиб кетса, қон тўхтагунча аёл ҳаром ҳисобланади. У ҳайз кўрган кунларидай ҳаром бўлади. Ўша вақт давомида аёл ётган ҳар қандай тўшак ва ўтирган ҳар қандай буюм, ҳайз кўрган кунларидай, ҳаром бўлади. Ўша нарсаларга теккан одам ҳаром ҳисобланади. У кийимларини ювиб, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Аёлнинг қони тўхтаса, орадан етти кун ўтсин. Шундан кейин у пок бўлади. Саккизинчи куни у иккита каптар ёки иккита мусичани Учрашув чодирининг кираверишига олиб келиб, руҳонийга берсин. Руҳоний қушлардан биттасини гуноҳ қурбонлиги, иккинчисини куйдириладиган қурбонлик қилсин. Шу йўсин руҳоний ҳайз кўрган аёлни Эгамизнинг ҳузурида ҳаромлигидан покласин. Хуллас, Исроил халқини ҳаромликдан сақланглар. Тағин улар ҳаромлиги билан ораларидаги Муқаддас чодиримни булғаб қўйиб, нобуд бўлмасинлар.
Выбор основного перевода