Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Шунда у киши бориб, Исо унга қанчалар мурувват кўрсатганини Декаполис ҳудудида эълон қила бошлади. Ҳамма ҳайратга тушарди. Исо уларни кўриб: — Боринглар, ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар, — деди. Улар йўлда кетаётганларида, тери касаллигидан покланиб қолдилар. Улардан бири ўзининг шифо топганини кўриб, баланд овозда Худони улуғлаб орқага қайтди. Ўзини Исонинг оёқлари остига ташлаб, Унга миннатдорчилик билдирди. Ўша одам Самариялик эди. Исо шогирдларига деди: — Тери касаллигидан покланган ўн киши эмасмиди?! Қолган тўққизтаси қани? Худони улуғлаш учун шу бир бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими? Сўнг Исо тери касаллигидан покланган одамга деди: — Ўрнингдан тургин–да, боравер. Сенга ишончинг шифо берди. Кўр шундай жавоб берди: — У гуноҳкорми, йўқми, мен билмайман. Шуни биламанки, мен кўр эдим, энди эса кўзларим кўряпти. Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. Чунки инсон қалбидан ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади.
Выбор основного перевода