Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Қиёмат куни келганда, сиз нима қиласиз? Узоқдан бало келганда, нима қиласиз? Ёрдам сўраб кимга қочиб борасиз?! Бойлигингизни қаерга олиб кетасиз?! Ҳа, бу кун Эгамизнинг қасос кунидир. Қуддус учун Эгамиз қасос оладиган йилдир бу. Бу бетайин бутлар алдамчидир. Уларни жазолаганим заҳоти йўқ бўлишади. Қилган гуноҳлари ва қилмишлари учун халқимга икки баробар қилиб қайтараман. Зотан, улар жонсиз, жирканч худолари билан юртимни ҳаром қилдилар, Менинг мулкимни макруҳ бутларга тўлдирдилар.” Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй аҳмоқ пайғамбарлар, ҳолингизга вой! Сизлар ҳеч қандай ваҳий кўрмагансиз, башоратларингизни ўзингиз ўйлаб тўқигансиз.» Агар пайғамбар янглишиб, нотўғри маслаҳат берса, ўша пайғамбарни Мен, Эгангиз, янглиштирган бўламан. Мен унга қарши қўлимни кўтараман, уни орангиздан даф қиламан. Мен пайғамбарни ҳам, унинг олдига маслаҳат сўраб келган одамни ҳам бирдай жазолайман. Эгамиз шундай дейди: “Эй руҳонийлар, эшитинг буни! Диққат қилгин, Исроил халқи! Қулоқ солгин, шоҳ хонадони! Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти. Сизлар Миспахда одамлар учун тузоқ бўлдингиз, Товур тоғида ёйилган тўр бўлдингиз. Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди, Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди. Эй халқим, Соқчилар сизларга эълон қилган кун яқинлашди, Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди. Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди.
Выбор основного перевода