Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Аза тутган пайтимда муқаддас ушрдан емадим. Ҳаром бўлганимда унга тегмадим, бирон қисмини ҳам ўликлар учун атамадим. Эй Эгам Худо, Сенга қулоқ солдим, менга берган ҳамма амрларингга риоя этдим. Шава юртидан келтирилган зираворларни нима қиламан?! Олис юртдан олиб келинган хушбўй қамишни нимага ишлатаман?! Халқимнинг куйдириладиган назрларини Мен қабул қилмайман, Қурбонликларидан хушнуд бўлмайман.” Шу сингари, Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида шоҳу шаҳзодасиз, қурбонликлару бутсимон тошларсиз, эфод ва бутларсиз яшайди. Исроил Эгамизнинг илтифотини излайди, Қўй–молларини қурбонлик қилади, Аммо Эгамизни топа олмайди, Чунки Эгамиз уни тарк этган. Улар Мен, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам, Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам, Мен улардан мамнун бўлмайман. Мен жиноятларини эсга оламан, Гуноҳлари учун жазосини бераман. Улар Мисрга қайтиб кетади. Шунда Хаггей деди: — Эгамизнинг каломи шудир: “Мана бу одамлар ҳам, бу халқ ҳам олдимда худди шундайдир. Улар қилган ишларнинг ҳаммаси, улар келтирган ҳар бир назр ҳам ҳаромдир.
Выбор основного перевода