Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ерни фақат вақтинчага сотинг, чунки ер Меникидир. Сизлар эса Менинг еримда яшаб юрган мусофир ва келгиндисизлар. Эгамиз сизларга, Мисрга қайтиб бормайсизлар, деб айтган бўлса–да, У сизларни кемаларда Мисрга қайтариб жўнатиб юборади. Ўша ерда, душманларимизга қул ва чўри бўлиб сотилсайдик, деб ҳаракат қиласизлар, лекин сизларни сотиб оладиган харидорлар бўлмайди. Шундан кейин жамики халқ — бою камбағал Бобилликлардан қўрқиб, лашкарбошилар билан бирга, Мисрга қочиб кетди. Мен сизларни ҳосилдор юртга олиб келгандим, Меваларидан, мўл ҳосилидан енглар, деган эдим. Аммо сизлар келиб, юртимни ҳаром қилдингизлар, Мулким бўлган еримни жирканч бир жойга айлантирдингизлар. Булардан ташқари, қўриқчилар сардори Набизарадон Охихам ўғли Гадалиё ёнида қолдириб кетган ҳамма эркагу аёлларни, бола–чақа, маликалар, Еремиё пайғамбар ва Нериё ўғли Борухни ҳам улар ўзлари билан олиб кетдилар. Эгамиз шундай деди: — Мен Исроил халқини бегона халқлар орасига сургун қилганимда, улар ҳам худди шундай ҳаром нонни ейдиган бўладилар. Эгамиз шундай дейди: “Эфрайим кабутарга ўхшар, Ҳам бефаросат, ҳам овсар. У Мисрдан ёрдам сўрайди, Пир этиб Оссурияга учади. Улар Мен, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам, Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам, Мен улардан мамнун бўлмайман. Мен жиноятларини эсга оламан, Гуноҳлари учун жазосини бераман. Улар Мисрга қайтиб кетади.
Выбор основного перевода