Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ўша куни Сарвари Олам — Раббий: “Йиғланг, аза тутинг”, деб айтди. “Сочларингизни қириб, қанорга ўранинг”, деди У. Аммо буни қаранг! Шодлигу кайфу сафо! “Эрта–индин ўлиб кетамиз, Келинглар, еб–ичиб қолайлик”, деб Сизлар буқа, қўйлар сўйдингиз, Гўшт еб, майхўрлик қилдингиз. Биз само қироличасига қурбонликлар қиламиз, шароб назрини келтирамиз, деб онт ичганмиз, бу онтимиздан қайтмаймиз. Биз ўзларимиз, ота–боболаримиз, шоҳларимиз, аъёнларимиз Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида нима қилган бўлсак, шуни қилаверамиз. Нега десангиз, ўша замонларда биз истаганимизча нон ердик, турмушимиз фаровон эди, ғам чекмас эдик. Ҳамма фоҳишаларга совғалар берилади. Лекин сен ҳамма ўйнашларингга совғалар бердинг. Ҳар ёқдан келиб, сен билан фоҳишалик қилишлари учун уларни сотиб олдинг. Сизлар ичингизда: ‘Бошқа халқларга ўхшасак эди, ёғоч ва тошга сиғинадиган эллардай бўлсак эди’, деб ният қиласизлар. Аммо бу ниятингиз амалга ошмайди. Эгамиз дастлаб Хўшея орқали Исроил халқига гапиришни бошлаганда, унга шундай деган эди: “Бориб фоҳиша аёлга уйлан, у сенга бегона эркаклардан орттирган фарзандлар туғиб беради. Зотан, Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди. Улар Мен, Эгангизга бевафолик қилиб, бегона худоларга сажда қилишмоқда.” Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган, Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган. У деди: «Ўйнашларим олдига кетдим. Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни, Зайтун мойию шаробимни, Менга ўшалар берган.» «Ўйнашларимнинг берган тўлови», деб ўйлаган Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман, Ҳаммасини тўқайзор қиламан. Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади. Улар ёғоч бутдан ваҳий сўрашади. Таёқдан панд–насиҳат олишади. Шаҳвоний ҳирс уларни йўлдан урди, Улар Мен, Худосига бевафо бўлдилар. Самария аҳли Байт–Обундаги Олтин бузоғидан хавотир олади, Унинг учун улар аза тутишади. Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам Бут сургун бўлганидан йиғлашади.
Выбор основного перевода