Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар.
Лекин бу халқлар орасида ором тополмайсизлар, оёқ узатиб дам олишингиз учун жой бўлмайди. Эгамиз сизларга титроқ юрак, хира кўз, умидсиз руҳ беради.
Сизлар ейсизлар, аммо қорнингиз тўймайди, Зино қиласизлар, аммо сонингиз кўпаймайди. Сизлар Мен, Эгангизга бўйсунмай қўйгансиз.