Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Исроил халқи Пиёр тоғидаги Баалга қаттиқ боғланиб қолгани учун, Эгамиз улардан ғазабланди. Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади. Эй Яҳудо халқи, шаҳарларингиз сони қанча бўлса, худоларингиз ҳам шунчадир. Қуддусдаги кўчалар қанча кўп бўлса, қурбонгоҳларингиз ҳам шунчадир. Сизлар бу қурбонгоҳларни жирканч Баалга қурбонликлар келтириш учун қургандингизлар. Мен кўрган саватларнинг бирида яхши чиллаки анжирлар, бошқасида эса ёмон, еб бўлмайдиган анжирлар бор эди. Аммо Мен фоҳиша қизларингни жазоламайман, Зинокор келинларингнинг адабини бермайман. Ахир, эркакларнинг ўзи ғарлар олдига бормоқда, Саждагоҳ фоҳишалари билан улар қурбонликлар келтирмоқда. Айтилган–ку, эс–ҳушидан айрилган халқ нобуд бўлади, дея. Шўрим қуриди! Ёзги мевалар йиғиб олингач, Узумзор ҳосили йиғиштирилгач, Токлардан бир бош узум ҳам топа олмаган, Бир дона анжирга зор бўлган одамдайман мен.
Выбор основного перевода