Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Эй бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади. Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар. Ахир, Сенга умид боғлаганларни деб, Ажойиб иш қиладиган Худо Сенсан. Сенга ўхшаган худо ҳақида Азалдан ҳеч ким эшитмаган, Ҳеч бир қулоққа ҳам кирмаган. Сенга ўхшаган худони ҳеч бир кўз кўрмаган.
Выбор основного перевода