Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худойимиз келар, сукут сақламас, Унинг олдида аланга ямлаб юборар, Атрофида бўрон ғазабдан қутурар. Худонинг жанг аравалари сон–саноқсиздир, Раббий Синайдан муқаддас маконига келади. Қоядан ирмоқларни чиқарди, Сувларни дарёлардай оқизди. Эгамиз оловини Ўзидан олдин юборади, Олови ҳар тарафдаги душманларни ютади. Оссуриянинг суянган қояси ваҳима ичида қочади, Лашкарбошилари жанговар байроқдан қўрқиб, қочиб кетади. Ҳа, Эгамизнинг алангаси Қуддусда, Унинг ўчоғи Сиондадир. Эгамизнинг каломи шудир. Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди. Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди. Бундан кейин мен осмоннинг очилганини кўрдим. У ерда бир оқ от турар эди. Устидаги Чавандозни Содиқ ва Ҳақ деб чақиришарди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қиларди. Унинг кўзлари оташ алангасидай чақнарди. Бошида кўп тожлари бор эди. Пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилганди. Эгнидаги кийими қонга беланганди. Чавандозга “Худонинг Каломи” деб ном берилган эди. Оппоқ, топ–тоза, майин зиғир либос кийган самовий қўшинлар оқ отларда Чавандозга эргашиб боришарди. Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларни бошқаради. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқуридаги узумларни босиб эзади.
Выбор основного перевода