Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам, севаман Сен маскан қилган уйни, Улуғворлигинг порлаган жойни. Гарчи Сен юксак бўлсанг–да, хор бўлганларга боқасан, Киборларни Сен узоқдан ҳам биласан. “Эгамнинг марҳамат йилини, Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин, Азадорларнинг ҳаммасини овутсин” деб, Эгам мени юборди. “Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин, Уларга кул ўрнига зеб–зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин” деб, Эгам мени юборди. Энди уларни “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар, Солиҳлик эманлари” деб аташади. Яратаётган ишларим туфайли То абад шодланинг, хурсанд бўлинг. Мен Қуддусни шодлик қилиб, Халқини қувонч қилиб яратяпман. Мен Қуддус туфайли севинаман, Халқим Менга қувонч келтиради. Энди Қуддусда ҳеч қачон Йиғи, фарёд товуши эшитилмайди. Эй ҳозир оч бўлганлар, бахтлисиз! Сизлар тўқ бўласизлар. Эй йиғлаётганлар, бахтлисиз! Сизлар қувониб куласизлар.
Выбор основного перевода